Финландия Бош вазири нонушта учун олган пулларини давлатга қайтарди

Олам

image

Финляндия Бош вазири Санна Марин оилавий нонушта учун ажратилган пулнинг бир қисмини мамлакат бюджетига қайтариб берди. Бу ҳақда “Ilta-Sanomat” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош вазир бир ярим йил давомида оилавий нонуштаси учун харажатларни давлат бюджетидан сарфлаган, чунки у Финляндия Бош вазирлари учун бу одатий ҳол, деб ўйлаган.

Марин ҳукумат Бош вазирлар учун нонушта пули ажратмаслигини билганидан сўнг барча харажатларни қоплашга ваъда берди ва давлат бюджетига 10 минг евро қайтарди. Энди ёз охиригача яна 14 минг евро давлатга ўтказиши лозим.

Маълумот ўрнида, Санна Марин 2019 йилнинг декабридан Финляндия Бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. У бу лавозимдаги учинчи аёл ва дунёдаги энг ёш Бош вазир ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг