Finalissima: Аргентина Италияни тор-мор қилди

Спорт 6631
image

Кеча, 1 июнь куни Англия пойтахти Лондондаги “Уэмбли” стадионида Копа Американинг амалдаги чемпиони Аргентина ва Европа чемпиони Италия ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Finalissimа (ушбу мусобақанинг номи) Аргентина терма жамоасининг тўлақонли назорати остида ўтди. Якунда Месси ва унинг жамоадошлари “мовий гвардия”ни 3:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

Дастлаб, баҳснинг 28-дақиқасида Лоутаро Мартинес Лионель Мессининг қанотдан тўп узатишидан кейин юзага келган вазиятни самарали якунлади. Жамоалар 1:0 ҳисобида танаффусга чиқиши кутилганди. Бироқ 45+1 дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Анхел Ди Мария орадаги фарқни иккитага етказди.

Ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалигида италияликлар вазиятни ўгартириши кутилганди. Аммо аргентиналик футболчилар бундай сценарийга рози бўлишмади ва иккинчи бўлимда ҳам вазиятни тўлалигича назорат қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Пауло Дибала гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа, учрашувда бошқа ҳисоб ўгармади ва Аргентина терма жамоаси “Finalissima” кубогини боши узра баланд кўтарди.

Қайд этиш жоизки, Копа Америка чемпиони ва Европанинг энг кучли жамоаси ўртасидаги бундай баҳс биринчи марта ўтказилгани йўқ.

Кечаги баҳсгача бу турнир 2 марта бўлиб ўтган, 1985 йилда ва 1993 йилда. 1985 йилда Европанинг амалдаги чемпиони Франция терма жамоаси Копа Американинг амалдаги ғолиби Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу кубокнинг илк ғолибига айланган. 1993 йилда эса Аргентина терма жамоаси Данияни мағлуб қилган. Кечаги ғалабадан сўнг, Аргентина терма жамоси ушбу мусобақада икки марта зафар қучган тарихдаги илк жамоага айланди.

“Finalissima” Италия – Аргентина 0:3

Голлар: Лаутаро Мартинес (Лионель Месси) 28', Анхель Ди Мария (Лаутаро Мартинес) 45+1', Пауло Дибала 90+4'

Италия: 21. Жанлуижи Доннарумма, 3. Жоржио Кьеллини (6. Мануэль Лаццари 46'), 19. Леонардо Бонуччи, 13. Эмерсон Палмиери (23. Алессандро Бастони 77'), 2. Жованни Ди Лоренцо, 8. Жоржиньо, 18. Николо Барелла, 12. Маттео Пессина (4. Леонардо Спинаццола 63'), 10. Федерико Бернардески (5. Мануэль Локателли 46'), 9. Андреа Белотти (17. Жанлука Скамакка 46'), 22. Жакомо Распадори. 

Захира: 14. Алекс Мерет, 1. Алессио Краньо, 7. Алессандро Флоренци, 15. Франческо Ачерби, 16. Брайан Кристанте, 29. Лоренцо Пеллегрини, 11. Маттео Политано.

Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 19. Николас Отаменди, 3. Николас Тальяфико, 13. Кристиан Ромеро (6. Херман Песселья 85'), 11. Анхель Ди Мария (15. Николас Гонсалес 90'), 7. Родриго Де Пауль (14. Эксекиэль Паласиос 75'), 18. Гвидо Родригес, 4. Науэль Молина, 10. Лионель Месси, 20. Жовани Ло Чельсо (21. Пауло Дибала 90'), 22. Лаутаро Мартинес (9. Хулиан Альварес 85').

Захира: 12. Херонимо Рульи, 1. Франко Армани, 16. Лисандро Мартинес, 2. Хуан Фойт, 8. Маркос Акунья, 5. Алексис Макалистер, 17. Алехандро Гомес.

Огоҳлантиришлар: Николас Отаменди 22', Леонардо Бонуччи 39', Жованни Ди Лоренцо 72', Николо Барелла 77'.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×