Филларнинг оммавий қирғинига қарши катта операция ўтказилди
Олам
−
12 Март 2020
5133Жазоир Соҳил бўйи назорат хизматининг маълум қилишича, мамлакатда бир гуруҳ жиноий тўданинг фаолиятига барҳам берилган. Маълумотларга кўра, уларнинг асосий иши фил ови билан шуғулланиш ва уларнинг контрабандасини йўлга қўйиш бўлган.
“Биз ушбу жиноий иш юзасидан 30 нафарга яқин кишини ҳибсга олдик. Уларнинг ичида аввал ҳам жазоланганлар бор”, дейди мамлакатнинг бош прокурори.
Унинг қайд этишича, Блид провинциясида бу каби ҳолатлар кўп учрамоқда. 11 март ҳолатига кўра, Мисрдан келаётган 17 нафар контрабандачи бу ишга қўл урган.
Маълумот ўрнида, Африка қитъасида жойлашган ушбу мамлакатда филлар жуда кам учрайди. Борлари ҳам давлат назорати ва муҳофазасига олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь