Филиппиндаги Тааль вулқони уйғонди (видео)

Олам 3918
image

Филиппин пойтахти Манила жанубида жойлашган Талль вулқони уйғонди. Вулқоннинг фаоллиги фонида 1200 га яқин одам хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Бу ҳақда “Anadolu Agency” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, муайян вақт оралиғида фаоллашган вулқон кули 1,5 км баландликка кўтарилган. 

Мамлакат сейсмология институти вулқоннинг отилиши хавфи даражасини беш балли шкала бўйича учинчи даражага кўтарган. Бу кул эмиссиясидан кейин отилиш эҳтимоли борлигини англатади. 

Айни вақтда аҳолига уйда қолиш, респиратор ва кўзойнакдан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Негаки вулқон куллари инсон саломатлигида турли муаммоларга олиб келиши мумкин.

Тааль - дунёдаги энг кичик фаол вулқонлардан бири. У Филиппиннинг Лузон оролида, пойтахт Маниладан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3
t
×