Филиппинда 6,5 магнитудали зилзила юз берди

Олам 1249
image

Бугун, 31 октябрь куни Филиппин жанубида 6,5 магнитудали зилзила юз берди. Натижада камида 5 киши ҳалок бўлди. Бир қанча бинолар қулаб тушди.

Зилзила юз берган Минданао оролида бино ва уйлар 16 октябрдаги 6,3 ва 29 октябрдаги 6,6 балли ер силкиниши натижасида анчайин нураб қолганди.

Ижтимоий ҳимоя хизмати ходими Шимолий Катабота провинциясида беш киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Қурбонлар орасида қишлоқ оқсоқоли ҳам бор. Сўнгги зилзила қурбонлари билан ҳисоблаганда 16 октябрдан бери юз берган ер силкинишлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди.

Сўнгги зилзила натижасида вайрона остида қолган 9 кишини полиция қутқариб олган. Шунингдек, Кидапаван шаҳрида 6 қаватли меҳмонхона биноси қулаган. Аммо унинг чиида ҳеч ким бўлмаган.

Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти одамларни зилзила такрорланиши мумкинлигидан огоҳланириб, омонат биноларга кирмасликка чақиряпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
t
×