Филиппинда 6,2 балли зилзила содир бўлди

Олам 3774
image

Кеча, 6 январь куни Минданао оролининг қирғоқлари яқинида 6,2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Унга кўра, зилзила эпицентри Дигос шаҳридан 21 км шимолий-ғарбда (аҳолиси тахминан 116 минг киши) ва Бансалан шаҳридан 6 км шимолий-ғарбийда (тахминан 21 300 аҳоли) бўлган. Зилзила манбаи 20 км чуқурликда қайд этилган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилида ҳам 7 балли зилзила содир бўлганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3
t
×