Филиппинда 134 киши бўлган кема ёниб кетди

Олам 3302
image

Бугун, 23 май куни Филиппиннинг Кесон провинциясидаги Реал порти яқинида 126 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган тезюрар кемада ёнғин юз берди. Оқибатда ҳозиргача 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN Philippines хабар берди.

Маълумотларга кўра, кема Полилио  оролидан йўлга чиққан. Ёнғин бошлангач, ваҳимага тушган йўловчилар сувга сакрай бошлаган.

Порт қутқарувчилари зудлик кема ёнига етиб келган. Кеманинг 24 нафар йуловчиси шифохонага етказилган. Улардан 3 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда, 21 нафари турли жароҳатлардан даволанмоқда.

 

Машҳура Жўраева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.1
t
×