FIFA ЖЧ-2022да футболга янги технологияни олиб кирмоқчи
Спорт
−
01 Июль 2022
4045FIFА 2022 йилнинг кузида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашнинг ярим автоматик тизимидан фойдаланишини эълон қилди. Бу ҳақда FIFА’нинг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, стадион томи остига ўрнатилган 12 та махсус камералар тўпнинг ҳолатини ва ҳар бир футболчининг танасидаги 29 нуқтани, шу жумладан тананинг офсайд бўлиши мумкин бўлган барча қисмларини кузатиб боради.
Яна бир ажабтовур тарафи шундаки, Қатардаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўплар ичига махсус сенсор ўрнатилади. Янги технология туфайли видеоёрдамчи ҳакамлар футболчи жамоадошининг узатмасини қабул қилаётган вақтида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани ҳақида автоматик равишда билдиришнома олади.
Шундан сўнг, VAR офсайд чиндан ҳам мавжудлигини текширади ва вазият ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Қарор тасдиқлангач, стадионда ва трансляцияда ўйиндан ташқари ҳолат акс этган 3D анимация намойиш этилади.
Қўшимча қилинишича, янги технология ёрдамида офсайдни аниқлаш жараёни бир неча сония давом этади. Албатта, бу ҳакамларнинг вақтни беҳуда сарфламасликларига ёрдам беради.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь