FIFA Жаҳон чемпионатига қизиқиш пастлигидан хавотирда – ОАВ
Спорт
−
10:11 550 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) яқинлашиб келаётган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қизиқиш даражаси пастлигидан хавотир билдирди. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.
Манбага кўра, мазкур турнир тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этишига қарамай, ташкилот раҳбарияти чипта савдоларининг суст кечаётганидан хавотирда. Таъкидланишича, ўйинлар учун мўлжалланган чипталарнинг катта қисми ҳали сотилмаган ва мухлислар ҳаяжони даражаси бўлажак турнир кўламига мос келмаяпти. FIFA ҳозирги вазият юзасидан аниқ изоҳ бермаган.
Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июндан 19 июлгача учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.
Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий терма жамоаси бўлиб, у 2022 йилда Қатарда ўтказилган мундиалда ғолиб чиққан.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор ушбу Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Улар Португалия, Колумбия ва (Ямайка/Конго/Янги Коледония) ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль