FIFA “Венгер офсайди”ни тестдан ўтказишни бошлайди

Спорт

image

FIFA “Венгер офсайди” деб номланувчи янги тизимни, шунингдек, мураббийларнинг ҳакам қарори бўйича сўров юбориш тизимини расман синовдан ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, синовлар 4 апрелда бошланадиган Канада Премьер-лигасининг янги мавсумида йўлга қўйилади. Ушбу қарор аввалроқ Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) йиғилишида маъқулланган.

“Бу муҳим пилот лойиҳа ҳисобланади. Янги қоидани профессионал мусобақаларда текшириш орқали биз унинг ўйинга таъсирини, жумладан, тушунарлилик ва динамиканинг яхшиланишини, шунингдек, ҳужумкор футболни рағбатлантиришдаги ролини яхшироқ баҳолай оламиз”, дейди FIFA’нинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер.

Таклифга кўра, агар гол уриш мумкин бўлган тана аъзосининг, ҳатто бир қисми охирги ҳимоячи билан бир чизиқда ёки унинг ортида бўлса, офсайд қайд этилмайди. Ўйинчи фақат унинг бутун танаси рақиб дарвозасига яқинроқ бўлган тақдирдагина “ўйиндан ташқари” ҳолатда ҳисобланади.

Бундан ташқари, янги тизим мураббийларга чекланган миқдордаги муҳим вазиятлар – голлар, пенальтилар ва тўғридан тўғри қизил карточкалар бўйича видеотакрорларни қайта кўриб чиқишни сўраш имкониятини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Венгер офсайди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг