FIFA ва UEFA рус футболига янги зарба тайёрламоқда
Спорт
−
03 Март 2022
3360FIFA ва UEFA Россия чемпионатида ўйнаётган хорижлик футболчиларга Россия Префессионал лигаси клублари билан шартномаларни бекор қилишга рухсат бериши мумкин.
Ушбу қарор кейинги 7-10 кун ичида қабул қилиниши кутилмоқда. Агарда қарор кучга кирадиган бўлса, шартномани бир томонлама бекор қилиш легионерларнинг келажагига таъсир қилмайди.
Футболчилар Россия самолётларига ҳамон очиқ бўлган Истанбул ёки Белград орқали Россияни тарк этиш имкониятига эга бўлишлари учун қарор имкон қадар тезроқ қабул қилиниши режалаштирилган.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь