FIFA ва UEFA Россияга яна ўз эшикларини очадими?

Спорт

image

Россия футбол иттифоқи FIFA ва UEFA билан Россия жамоаларининг халқаро турнирларга қайтиши бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи бош котиби ўринбосари Денис Рогачев Давлат Думасининг Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.

“Миллий терма жамоанинг фаолияти тўхтаб қолгани йўқ. Биз жуда қийин музокара жараёнларини бошдан ўтказяпмиз. Марказий Осиё футбол ассоциациясининг июнь ойида бўлиб ўтадиган чемпионатида иштирок этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда. FIFA ва UEFA турнирларида иштирок этиш учун корпоратив ҳуқуқларни сақлаб қолдик. Биз ҳамкасбларимиз билан мусобақаларга босқичма-босқич қайтиш бўйича иш олиб боряпмиз”, дейди Рогачев.

2022 йилнинг 28 февралида FIFA ва UEFA Украинадаги уруш сабабли Россия клублари ва терма жамоаларини халқаро мусобақаларда иштирок этишини тақиқлади. Ўшандан бери Россия миллий терма жамоаси учта ўртоқлик ўйини ўтказди. Сентябрь ойида россиялик футболчилар Бишкекда Қирғизистон (2:1), ноябрда Душанбеда Тожикистон (0:0) ва Тошкентда Ўзбекистон (0:0) билан баҳс олиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол FIFA UEFA Россия жамоалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг