FIFA собиқ раҳбари миллионлаб маблағларни ўзлаштиришда айбланмоқда

Спорт 3314
image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Жаҳон футболи музейини яратишга миллионлаб доллар сарфлангани сабабли ташкилотнинг собиқ президенти Ёзеф Блаттер устидан прокуратурага шикоят қилди. Бу ҳақда FIFA баёнотида айтилган. 

FIFA’нинг Бутунжаҳон футбол музейи 2016 йилда Цюрих шаҳри марказида очилган. 1970 йилларда қурилган офис биносини таъмирлаш ва ижарага беришга жами 140 миллион доллар сарфланган.

FIFA ташкилотнинг собиқ раҳбарияти ва улар томонидан тайинланган компанияларни жиноий бошқарувда айблади. Блаттер Цюрих марказида музей яратилишининг асосий мафкурачисидир. Ташкилот маълумотларига кўра, швейцарияликлар FIFA’га бино эгаси – суғурта компанияси “Swiss Life” билан 2045 йилгача 360 миллион доллар тўлашни талаб қиладиган ижара шартномасини тузишни буюрган. Халқаро федерация бу миқдор ўртача бозор нархидан сезиларли даражада юқори эканини таъкидламоқда.

FIFA иш Цюрихнинг кантонал прокуратурасига ўтказилганини таъкидлади.

Аввалроқ федерал прокуратура Блаттерга қарши иккита жиноий иш очган эди. Хусусан, у 2011 йилда ушбу ташкилот вице-президенти ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Мишел Платинига 2 миллион доллар пора берганликда айбланмоқда. Шунингдек, у 2011 йилда Тринидад ва Тобаго федерацияси раҳбари, FIFA вице-президенти Жек Уорнерга ўша пайтда 1 миллион доллар миқдорида пора берганликда гумон қилинмоқда. Таъкидланишича, ушбу пора FIFA президентлик сайловларида унинг номзодини ёқлаб овоз бериш учун мўлжалланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3
t
×