FIFA рейтингида Ўзбекистон бир поғона пастлади
Спорт
−
11 Февраль 2022 3491 2 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси FIFA томонидан эълон қилинадиган рейтингда 85-ўринни эгаллади. Бу ўтган ойга нисбатан бир поғона паст деган.
10 февраль куни эълон қилинган жадвалда кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олган:
1. Бельгия – 1828,45 (балл)
2. Бразилия – 1823,42
3. Франция – 1786,15
4. Аргентина – 1766,99
5. Англия – 1755,52
6. Италия – 1740,77
7. Испания – 1704,75
8. Португалия – 1660,25
9. Дания – 1654,54
10. Нидерландия – 1653,73
Германия терма жамоаси ўтган йилнинг декабрь ойида эълон қилинган рейтингда ҳам кучли ўнталикдан жой олмаган эди. Бу сафар “немис машинаси” 1648,33 балл тўплаган ҳолда 11-поғонада қайд этилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA'нинг 2021йил 23 декабрь ҳолатига кўра, эълон қилинган рейтингида 84-поғонада эътироф этилган бўлса, янгиланган рейтингда битта позиция пастга тушди. 1277,02 очко билан 85-ўринни эгаллади. Осиё термалари орасида эса 11- поғонани банд қилди. Биздан олдинда турган Осиё термалари билан танишинг:
1. (21) FIFA рейтингидаги ўрни) Эрон
2. (23) Япония
3. (29) Жанубий Корея
4. (37) Австралия
5. (52) Қатар
6. (53) Саудия Арабистони
7. (69) БАА
8. (74) Ироқ
9. (75) Хитой
10. (79) Уммон
Кўп ҳолларда, FIFA рейтинги асл ҳолатни ўзида акс эттирмайди. Шунга қарамасдан, ўртоқлик ва расмий ўйинлардаги яхши натижалар термаларга қимматли балларни ўз ҳисобига қўшиб қўйишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилнинг ноябрь ойида ушбу рейтингнинг 45 поғонасида қайд этилган. Бу бизнинг энг юқори ўрнимиз ҳисобланади. 1996 йил август ойида 119 ўринда қайд этилганмиз. Бу термамиз тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.
Абдумаликов Маъруф
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь