FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди

Спорт 3505
image

Бугун, 11 июнь куни FIFA миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси 1286 очко билан ўтган ойдаги ўрни – 85-поғонани сақлаб қолди.

Бутун дунёда коронавирус пандемияси сабаб халқаро мусобақалар тўхтатиб қўйилгани боис терма жамоаларнинг рейтингдаги ўрнида қарийб ўзгаришлар бўлмаган. Рейтингда Ўзбекистон 3 очко йўқотган.

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё жамоалари ичида 12-ўринни эгаллаган. ЖЧ-2022 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари: Саудия Арабистони 67, Фаластин 103, Яман 144, Сингапур эса 157-поғонадан жой олган.

FIFA рейтингида юқори ўнталикка Бельгия – 1765 очко, Франция – 1733, Бразилия – 1712, Англия – 1661, Уругвай – 1645, Хорватия – 1642, Португалия – 1639, Испания – 1636, Аргентина – 1623, Колумбия – 1622 киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×