FIFA рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Спорт
−
06 октябр 2022 14341 1 дақиқа
FIFA миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингда Бразилия терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Лотин Америкасининг етакчи жамоаларидан бири бўлган Бразилия ҳисобида 1841,30 очко бор. Бу ҳақда FIFA'нинг расмий сайтида маълум қилинди.
Иккинчи ўринга 1816,71 очкога эга Бельгия терма жамоаси жойлашган бўлса, кучли учликка Аргентина терма жамоаси якун ясаб берган. Аргентина ҳисобида 1773,88 очко мавжуд.
Германия терма жамоаси эса 10 таликдан жой олмаган. Немисларга 11-ўрин насиб қилган. Кўпчилик учун кутилмаганда Дания терма жамоаси 10-поғонани эгаллади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 77-ўринни банд этган. Бу борада ўзбекистонлик футболчилар Осиёда 10-поғонани эгаллаб турибди.
FIFA рейтингида энг юқори очкони олган 10 та терма жамоа билан танишинг:
1. Бразилия – 1841,30 (рейтинг очкоси);
2. Бельгия – 1816,71;
3. Аргентина – 1773,88;
4. Франция – 1759,78;
5. Англия – 1728,47;
6. Италия – 1726,14;
7. Испания – 1715,22
8. Нидерландия – 1694,51
9. Португалия – 1676,56
10. Дания – 1666,57.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август