FIFА АҚШ Адлия вазирлигидан катта миқдорда товон пули олади
Спорт
−
02 Июль 2022
3866Халқаро футбол федерацияларининг ассоциацияси (FIFА) ўзидаги коррупция ҳолатлари сабабли АҚШ Адлия вазирлигидан 92 миллион доллар товон пули олади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, Халқаро футбол федерацияларининг ассоциацияси расмийлари ҳам бўлган глобал футбол коррупцион схемалари туфайли кўрилган зарар миқдори айнан 92 миллион долларни ташкил қилади.
Қайд этилишича, бу АҚШ Адлия вазирлигининг FIFA'га биринчи тўлови эмас. 2021 йилнинг август ойида FIFA вазирликдан 201 миллион доллар олган. Пуллар коррупцияда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилган FIFA собиқ амалдорларининг банк ҳисоб рақамларидан олиб қўйилган.
“Ушбу 92 миллион долларлик зарарни қоплашда FIFA'нинг собиқ коррупционер амалдорларнинг активларни мусодара қилиш муҳим восита бўлди”, дейилади АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ, FIFA жорий йилнинг кузида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўйиндан ташқари ҳолатни автоматик аниқловчи технологияни синовдан ўтказмоқчилиги тўғрисида хабар берилганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси