FIDE рус шахматига Осиёдан “жой берди”

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Россия шахмат федерациясининг Осиёга ўтиш бўйича сўровини қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий сайтида маълум қилди.

21 февраль куни FIDE Россия шахмат федерациясининг Осиё шахмат федерацияси (ACF) таркибига қўшилиш юзасидан қилинган ҳисоботини кўриб чиқди. 28 февраль куни Абу-Дабида ўтказиладиган FIDE ассамблеясида Россия шахмат федерацияси ACF'га қўшилгани расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Россиянинг ACF'га қўшилиши уларни Европа шахмат иттифоқи аъзолигидан чиқишини билдиради.

Қайд этилишича, бир вақтнинг ўзида иккита қитъа федерациясида фаолият юритиш мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг