Февралнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бу қизиқ
−
01 Февраль 2021
13198Қишнинг охирги ойи боши учун ҳарорат меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. 5 февралда кундуз куни термометр кўрсаткичи +14...+17 даражага етади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бугун, 1 февраль куни республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.
Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.