Февралда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Жамият
−
19 Март 2022
10022Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ Lacetti-Gentra автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг февраль ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар 25 876 тани ташкил этмоқда.
- Lacetti-Gentra - 8 124 дона;
- Cobalt - 7 394 дона;
- Damas - 5 631 дона;
- Nexia T-250 - 2 189 дона;
- Spark - 567 дона;
- Махсус енгил автомобиллар - 1 971 дона.