Фернандо Торрес: “Салоҳ – дунёнинг энг яхши футболчиси”

Спорт 1372
image

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес мерсисайдликларнинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Торрес Муҳаммадни дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишини тан олди.

“Дунёнинг энг яхши футболчиси? 100% Салоҳ. Менимча, у нафақат бу мавсумда, балки охирги 2-3 йилдан бери ажойиб ўйин намойиш этиб келмоқда. Кўпинча, футболчиларнинг индивидуал мукофотлари, жамоаси билан ютган совринлари муҳокама қилинади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Муҳаммад охирги 5-6 йил ичидаги дунёнинг энг яхши 2-3 футболчисидан бири эди. Унда ажойиб барқарорлик бор.

Муҳаммад кўплаб рекордларни янгилади, гол уришда давом этмоқда. Мен у билан баъзан гаплашиб тураман ва унинг эришаётган натижаларидан жуда хурсандман. Мен Салоҳни Англияга келгандан сўнг таниганман. Аввалига унга қийин бўлди, лекин Муҳаммад барча қийинчиликларни ортда қолдириб, ўзига хос футболчи эканлигини исботлади. Ҳозирда дунёнинг ҳар бир чеккасида Салоҳнинг мухлислари бор”, дея Торреснинг сўзларини келтиради “Ливерпуль” матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Англия Премьер лигасининг 2021/22 йилги мавсумида 10 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйишга эришган.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
t
×