Фермерларнинг бўшаган ерлари аҳолига ижарага берилиши мумкин. ССП қарор қонунга зидлигини айтмоқда
Жамият
−
28 Июль 2021
7613Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига ижарага бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-47611) лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа билан агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига бериш тартибини белгилаш назарда тутилган.
Савдо-саноат палатаси лойиҳани жамоатчилик экспертизасидан ўтказиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосасини берди.
Қарор лойиҳасига кўра:
- агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига бериш тартиби тасдиқланада;
- ерни ижарага олиши мумкин бўлган талабгорлар рўйхатига “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Aёллар дафтари”га киритилганлар, ишсизлар, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланаётган ва қўшимча ер майдони ажратилишини сўраб мурожаат қилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар киритилган;
- талабгорга ажратиб берилган майдонлар ҳисобидан ғалла (пахта) ҳосилини етиштиришнинг кўзланган ҳажмлари камайтирилмайди;
- Ер участкаларини ижарага бериш мазкур ер участкасини 10 йил муддатга ижарага бериш намунавий шартномаси асосида расмийлаштирилади.
Палата жамоатчилик экспертизаси хулосасига кўра, қарор лойиҳаси Ер кодексига зид эканини маълум қилди. Кодексга зид қоларлар қуйидагилар:
- Ер кодекси 39-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари ҳисобланади;
- Кодекснинг 242-моддасига асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин;
- “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-модасига кўра, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар беришга ҳақли эмас.
ССП юқоридаги ҳолатлар сабаб мазкур лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келган.
LiveБарчаси