Фергюсоннинг “ўғли” уйга қайтди: Роналду илк ўйинда дублга эришди (видео)

Sport

image

“Манчестер Юнайтед”га қайтган Криштиану Роналду “Олд Траффорд”да иккита гол урди.

У “Ньюкасл” жамоасига қарши ўтаётган баҳснинг 47-дақиқасида дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Ушбу вазиятда Мейсон Гринвуд дарвоза томон зарба йўллади ва рақиб посбони тўпни қўлидан чиқариб юборди

Иккинчи таймда “Ньюкасл” футболчиси Манкильо ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 62-дақиқада МЮ футболчилари тезкор қарши ҳужумда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Льюк Шоунинг узатмасидан сўнг, Роналду дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол уриб, дублни расмийлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Португалиялик футболчи илк марта 2008 йилда айнан “Ньюкасл” дарвозасини 3 бор ишғол қилган.


Tags

Rate Count

493

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends