Федор Емельяненконинг охирги жанги Россияда ўтказилмайди

Спорт 3903
image

Россиялик оғир вазнли ММА жангчиси Федор Емельяненконинг сўнгги жанги ватанида ўтказилмайди. Бу ҳақда “Bellator” промоушенидаги ўз манбаларига таяниб, TАСС агентлиги хабар берди.

“Биз ҳали ҳам Федорнинг карьерасидаги сўнгги жанги санаси ва рақиби устида ишлаяпмиз. Аммо жанг Россияда бўлмаслигини аниқ тушунамиз ”, деган агентликнинг “Bellator”даги манбаси.

Қайд этиш керакки, “Bellator” президенти Скотт Кокер Федор Емельяненко сўнгги жангида Раян Бейдерга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтган. Бироқ бу тўқнашув расман тасдиқланмаган.

Маълумот учун, Федор ММА'даги профессионал фаолияти давомида 47 та жангда иштирок этиб, 40 та ғалаба қайд этган. Шунингдек, Емельяненко самбо бўйича 3 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×