Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Спорт 6240
image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров жорий йилнинг 26 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фазлиддин профессионал рингдаги 11-жангида америкалик Квинтон Рендалл билан баҳс олиб боради. 

Маълумот ўрнида, Ғоибназаров шу кунгача профессионал боксда жами 10 та жанг ўтказган, уларнинг 9 тасида ғалаба қозониб, 1 маротаба мағлубиятга учраган. Унинг рақиби Квинтон эса саккизта жангда иштирок этиб, барчасида ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегас шаҳрида ўтказилаётган бокс кечасининг марказий жангги украиналик Василий Ломаченко ва япониялик Масайоши Накатани ўртасида бўлиб ўтади.

Моҳинур Маматова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3
t
×