Фазлиддин Ғоибназаровда илк мағлубият

Спорт

image

Ўзбекистонлик Олимпия чемпиони, 27 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Бокснинг супер енгил вазн тоифасида жанг олиб борадиган Фазлиддин Аризонада америкалик 23 ёшли боксчи Майкл Фокс билан жанг ўтказди. 

Ўзидан анча новча рақиб билан жанг ўтказган ўзбекистонлик боксчи тенг кураш олиб борган бўлса-да, мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Ҳакамларга кўра,  10 раунд давом этган баҳсда 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобидаги фарқ билан америкалик боксчи ғолиб деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, америкалик Майкл Фокс билан яна бир ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев ҳам жанг олиб борган эди. Рақибига қарши 10 раунд жанг олиб борган АҚШлик боксчи профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг