“Фазилат хоним”дан “Диско раққоси”гача. Тошкент халқаро кинофестивалидан эксклюзив фоторепортаж
Маданият-санъат
−
29 Сентябрь 2021
31024Юзлаб чироқлар, классик мусиқа ва афсонавий қизил йўлак... Ушбу йўлакдан кириб келган юлдузларни кўпчилик жуда яхши танийди. Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Италия, АҚШ ва яна бир қатор мамлакатлардан сиз билган дунёнинг машҳур киноижодкорлари ҳамда таниқли актёрлар XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида пойтахтга келишган. Улар кеча, 28 сентябрь куни “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида иштирок этишди.
Мазкур фестиваль 1968 – 1997 йилларда “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали” номи билан ўтказилган. Фестивалда ҳар йили машҳур режиссёрлар, актёрлар ва бошқа киноижодкорлар иштирок этишган. 24 йиллик танаффусдан сўнг ушбу фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланди ва “Ипак йўли дурдонаси” номи билан ўтказилиши бошланди.
“Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалининг очилиш маросими халқ орасида “Киночилар уйи” – Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтди. Мажмуа ҳудудида 1890 ўринга мўлжалланган кино ва концерт зали ҳам мавжуд бўлиб, чет элдан ташриф буюрган киноижодкорлар ҳамда ўзбек киноюлдузлари иштирокидаги байрам тадбири айнан шу ерда бўлиб ўтди.
Feliz AhmetErjan Kesal va Nazan Kesal
Фестивалнинг очилиш маросимида жаҳон ва миллий кинонинг машҳур юлдузлари қатнашди. Хусусан, 400 га яқин хорижлик киноижодкорлар ва дунёнинг 37 мамлакатидан 55 нафар таниқли киноюлдузлар фестиваль меҳмони бўлди. Улар орасида ўзбек киноихлосмандлари учун жуда яхши таниш бўлган актёрлар ҳам бор. Жумладан, “Ишкомли уй” ҳамда “Истанбуллик келин” телесериалларидаги роли орқали ўзбек томошабини қалбига кириб борган Ўзжан Дениз (Сейман, Фарук), “Севги изтироби” сериалида суратга тушган Мелиса Асли Памук (Асу), “Муҳташам юз йил”да Нигор Халфа роли ижрочиси Фелиз Аҳмет, “Фазилат хоним ва қизлари” телесериали бош қаҳрамони Назан Кесал (Фазилат хоним), “Чуқур” сериалидан Дилан Чичек (Сена Кочавали); Ҳиндистондан Митҳум Чакраборти, Рандҳир Капур, Роман Ирани Капур, Рича Чадда, Ҳума Қуреши, Адити Рао, голливуд юлдузи Стивен Сигал иштирок этди.
Melisa Asli PamukErkan Koljan Ko'stendilDilan ChichekDogukan Erkan Kutlu
Шунингдек, фестивалда россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров ва туркия поп-юлдузи Сардор Ўртач ҳам иштирок этди.
Sardor OrtachFlipp KirkorovStiven SigalRandhir KapurBoman Irani KapurKunad KapurAditi Rao
Маросимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди. У Президент Шавкат Мирзиёевнинг кинофестиваль меҳмонларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Эслатиб ўтамиз, Фестиваль жорий йилнинг 28 сентябридан 3 октябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси