Файзуллаев тарихга кирди
Спорт
−
08:39 6922 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев мамлакат футбол тарихидан ўрин олди. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-турида Колумбия терма жамоаси дарвозасига гол киритиб, Ўзбекистоннинг мундиаллардаги илк голи муаллифига айланди.
Файзуллаев Колумбияга қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги биринчи голини ўз номига ёзиб қўйди.
Шу тариқа, 21 ёшли футболчи мамлакат футболининг энг муҳим саҳифаларидан бирида ўз номини муҳрлаб қўйди.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У миллий жамоа таркибида 25 дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, бир нечта гол ва голли узатмаларга муаллифлик қилган.
Файзуллаев 2023 йилги U-20 Осиё кубоги ва Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироклари орқали ҳам ўзини намоён қилган.
Live
Барчаси