Файзуллаев Олимпия терма жамоаси сафига жўнаб кетди

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Москва клуби матбуот хизмати хабар берди.

“Олимпия футбол турнири 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади. Ўзбекистон гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Биз Аббос ва унинг жамоасига омад тилаймиз ва сизни клубда орзу қилинган медаллар билан кутамиз!” дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақадаги юришини 24 июль куни Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Темур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичи давомида 27 июль куни Миср, 30 июльда эса Доминикан Олимпия терма жамоаси билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг