Файзиев йил жанги ҳақида фикр билдирди
Спорт
−
10 Март 2023
7942Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев жорий йилнинг апрель ўйида ўтказиладиган америкалик боксчилар Жервонта Девис ва Гайан Гарсия ўртасидаги жанг ҳақида Телеграмʼдаги саҳифасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Профбоксда йил жанги яқинлашмоқда. Енгил вазнлар супер юлдузлари Жервонта Девис ва Гайан Гарсия 22 апрель куни тўқнаш келади. Иккиси ҳам бугунги кунда энг талантли боксчилар ҳисобланади”, дейди Файзиев.
Шунингдек, мутахассис боксчиларидан бири профессионал карьерасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишини маълум қилди.
“Улардан бири дастлабки мағлубиятини тан олишга мажбур бўлади. Девис - Гарсия жанги медиа тадбирлари бошланиб кетди ва боксчилар Нью Йоркда биринчи марта юзма-юз келди. Стердаун узоқ давом этди. Уларни йиллар давомида учраштиришга ҳаракат қилишди ва ниҳоят бу рўй берган пайтда йиғилиб қолган гаплар айтилди. Гаплар тугаб, ринг ҳаммасига ойдинлик киритишини кутиб қоламиз”, деб қўшимча қилди шарҳловчи.
Маълумот учун, Девис 28 ёшда, у 28 та жанг ўтказиб , барчасида ғалаба қозонган, 26 марта рақибларини нокаутга учратган. Гарсия эса 24 ёшда, у профбоксда 23 жангда қатнашиб, барчасида ғалабага эришган, 19 та баҳсда нокаут эвазига рақибларидан устун келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь