“Фатзорб” оздирувчи дорисида кучли таъсир қилувчи модда аниқланди

Жамият

image

Кеча, 5 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари Сергели туманида икки киши 180 дона “Фатзорб” дори воситасини 600 минг сўмга сотаётган вақтида ушлади. Улардан бирининг машинасида яна 72 дона “Фатзорб” борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда оздирувчи маҳсулот дея сотилаётган “Фатзорб” таркибида “Сибутрамин” кучли таъсир қилувчи модда бор.

Бошқарма хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда оздирувчи маҳсулот дея сотилаётган “Фатзорб” таркибида “Сибутрамин” кучли таъсир қилувчи модда бор.

“Кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади”, дея эслатиб ўтилган хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made