Фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди
Жамият
−
22 Октябрь 2021
3442Ўзбекистон Президенти “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.
Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас. Илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган.
Шунингдек, Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15