Фарзанд тарбияси учун сарфланган вақт иш стажига қўшиладими?

Фойдали

image

Оналик ва болалик доимо давлат ҳимоясида эканлиги таъкидланади. Ўзбек аёли ўз ҳаёти давомида турли вазифаларни адо этади. Бундай вазифалардан бири – иш фаолияти-ю карьерасини ҳам бир четга суриб янги туғилган чақалоғини парваришлаш ва тарбиялашдир. Шу ўринда жуда кўпчилик томонидан саволлар туғилади: “Фарзандимни тарбиялаб ўтказган вақтим иш стажига қўшилармикин?”. Келинг, биз ушбу саволларга жавоб бериб ўтсак.

Амалдаги Меҳнат кодексида икки ва уч ёшгача боласи бор аёллар учун қўшимча кафолатлар белгиланган. Кодекснинг 234-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади ва нафақа тўланади. Шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда, кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади. 

Меҳнат кодексида бу қоида асосий норма сифатида белгиланган. Шунингдек, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунни ўқиб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ушбу қонуннинг 37-моддасида иш стажларини ҳисоблаб чиқиш тартиби келтириб ўтилган. Унда бир неча ҳолатлар қатори уч ёшгача бола тарбияси ҳақида ҳам келтириб ўтилган. Ҳусусан, модданинг “ж” бандида шундай норма келтирилган:
–    бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажи сифатида ҳисобланади.

Яъни, бу қоидадан келиб чиқиб фикр юритсак. Агар бир онанинг 3 фарзанди бўлса ва уларни тарбиялаш учун жами 6 йил сарф этилди дейлик. Бунда иш стажини ҳисоблаб чиқишда бунинг 3 йили олинади, холос. Агар 2 нафар фарзанд жами 3 йил парвариш қилинса, шу муддат тўлиқ ҳисобланади. 
 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг