Фарғоналик аёл 8 яшар ўғлини сотаётганда ушланди

Жамият

image

Фарғона вилоятилик аёл ўз фарзандини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бир неча йиллар давомида чет элда ишлаб келаётган аёл 8 ёшли ўғил фарзандини 15 400 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

Дастлаб аёл пулларни дугонасига юборганини, айни вақтда уларни қайтариб олганини айтган. Лекин ўтказилган тезкор тадбирларда олинган аудиоёзувлар ушбу фикрларни инкор этган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аёл Фарғона туманидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида боласи учун талаб қилинган пулнинг 10 минг 400 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

“Ўғлимга сотяпман демадим. Туркияга чиқиб кетяпман, сенга вақтинча бир оила қараб туради дедим. Мен пушаймонман”, дейди гумонланувчи аёл.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг тегишли моддалари тартибида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made