Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 январидан бошлаб Фарғона – Қувасой – Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда УзА хабар берди. 

Транспорт вазирлигига кўра, 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди. Умумий масофа 39,5 кмни ташкил этади. 

Микроавтобуслар ҳаракати Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да бошланиши белгиланган. 

"Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг