Фарғонадаги ЙТҲда Matiz ёниб кетди. Икки аёл ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
25 Февраль 2021 7987 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 февраль куни Фарғона туманида Lacetti-2 ва Matiz иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Қ.Ш. Lacetti-2 автомашинасини Водил-Фарғона автомобиль йўлининг 7 кмда бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги Matiz автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада Matiz автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, Matiz йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lasetti-2” автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь