Фарғонадаги музейда 2,5 млрдлик ноёб асарлар ўғирланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғонадаги музейда умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 та ноëб асар ўғирланиб, ўрнига қалбакиси қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Бош прокуратура ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишда музейда сақланаётган умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 та ноёб экспонатлар (улардан 56 таси рангтасвир асарлари) қалбакилаштирилгани, музейни капитал таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган 3,1 млрд сўм маблағнинг 1,4 млрд сўми мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилингани аниқланган. Шунингдек, музейда сақланиши лозим бўлган 1 дона рангтасвир ва 1 дона графика асари топилмаган. 

“Эътиборли томони, 2011 йилда музей томонидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига жами 21 номдаги ашёлар берилган. Улардан 14 номдаги ашёлар 2016 – 2020 йиллар давомида музейга қайтарилган, аммо қолган 7 дона рангтасвир асари қайтарилмаган. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида ушбу 7 дона рангтасвир асарлари мавжуд эмаслиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг