Telegram
Биринчи билинг!
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2021
51441Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотида жасад топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Вилоят прокуратураси боғчадан топилган жасад бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотида қоровул вазифасини ўтаб келган Л.И. МТТ ҳудудидаги қоровулхонада вафот этган ҳолда топилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, унинг ўлимига ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси