Фарғонадаги боғчада 16 туп кўпйиллик дарахт кесиб ташланди

Жамият 2064
image

Фарғонада мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги 16 туп дарахт ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 май куни вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Фарғона шаҳрида жойлашган 12-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, мактабгача таълим муассасаси ҳудудида 1 дона чинор, 1 дона акация, 6 дона япон сафораси, 8 дона арча дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташлангани аниқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори ва Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига мувофиқ дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланганлигини инобатга олиб, жами 245 565 000 сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×