Фарғонада “замдекан” ва халқ таълими бўлими ходими пора билан ушланди
3-саҳифа
−
19 Июль 2022
8356Фарғонада талабаларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ва Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши (аёл) билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси