Фарғонада ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
08 Январь 2023
6425Фарғонада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
2023 йилнинг 5 январь куни соат 11:00 да “Оқтепа” маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган фуқаро Р.М. бошқарувидаги Nexia-2 машинаси билан 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р. бошқарувидаги Damas тўқнашиб кетган.
Damas ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь