Фарғонада янги Damas'лар ортилган юк автомобили ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
05 Май 2022
18009Фарғонада икки юк автомобили ва Cobalt тўқнашди. Юк автомобилларининг бирига янги Damas'лар ортилган бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 4 май куни соат 15:30 ларда Учкўприк туманидаги йўлда Ҳ.А. исмли шахс MAN русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган И.У. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобилига уланган, енгил автомобилларни ташишга мўлжалланган ярим тиркаманинг орқа томонига урилган.
Шунингдек, Ҳ.А. зарб оқибатида бошқарувни йўқотиб, ўзидан олдинда бўлган яна бир ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилнинг ён томонига ҳам урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Ҳ.А. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Тўқнашувда иштирок этган транспорт воситаларига ҳамда ярим тиркама устига ортилган Damas русумли автомобилларнинг тўрт донасига техник шикаст етган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ЙҲХХ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси