Фарғонада яна катта ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган цех ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 19 июнь куни соат 12:42 да Учкўприк туманидаги “Авилон Қўқон текстиль” МЧЖга қарашли калава ва рангли ип ишлаб чиқарувчи цех биносида ёнғин келиб чиққан. Бинонинг 150 квадрат/метр том қисми, оператор ва қоровул хонаси ёниб зарарланган. 

Ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига 12:45 да етиб борган ҳамда ёнғин 12:48 да ўраб олиниб, 13:02 да ўчирилган. Ёнғиндан цех биносининг 2000 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланаётгани хабар қилинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳридаги бозор ёниб кетганди. Ёнғин 4 соат ичида ўчирилганди. Кейинроқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, бозорда ёниб кетган дўконлар тез орада қайта қуриб берилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг