Фарғонада вафот этган шахсларга пенсия тўлангани аниқланди

Жамият

image

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ижроси ўрганилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, ўрганишда пенсия тайинлаш комиссиялари томонидан ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмагани туфайли бюджет маблағлари ортиқча сарфлангани, вафот этган фуқаролар номига 19,6 млн сўм пенсия тўлангани ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур қонун бузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларнинг кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Мухокама натижалари бўйича мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг