Фарғонада ўқитувчидан дакки эшитган ўқувчи қиз деразадан ўзини ташлади
Жамият
−
25 Май 2022
49097Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактабда ўқитувчисидан гап эшитган ўқувчи қиз деразадан ўзини ташлаб, ташқарига чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган.
Аммо қиз тарқатилган баъзи хабарда айтилганидек ўзини иккинчи қават деразасидан ташлаб юборган. Ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган.
Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган. Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган. Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.
Шу ҳолат А.А.нинг синфдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган.
Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
“Ўрганиш давом этмоқда, ҳолат бўйича натижаларини тегишли тартибда яна эълон қилинишини маълум қиламиз”, дейилади вилоят ХТБ муносабатида.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15