Фарғонада ўгай отаси билан жанжаллашиб қолган қиз ўзини томдан ташламоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
12 Март 2023
9111Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси бўлган қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда у шаҳарнинг “Тарона” кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь