Жорий йилнинг 30 январь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманид юз берган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди. бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Фуқаро Х.А. Tico русумли автомашинасини "Юқори Авазбой" маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган пиёда б.А.ни уриб юборган. Натижада, Б.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.