Фарғонада ниқоб тақмаган қоидабузарларни камера орқали аниқлаш бошланади
Жамият
−
15 Октябрь 2020
6854Жорий йилнинг 17 октябридан кузатув камералари тиббий ниқоб тақмаган фуқароларни аниқлайди. Тажриба Фарғона вилоятидан бошланади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Вилоятда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда карантин тартибини сақлаш учун янги усул жорий қилинмоқда.
Ўзбекистонда илк маротаба жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видео, фотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, фотосуратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланиб, ИИО ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь