Фарғонада Nexia трактор билан тўқнашди. Қурбон бор

Жамият 7770
image

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Nexia “ТТЗ” русумли тракторнинг прицепига урилиши оқибатида хайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, кеча, 25 сентябрь куни Қ.Ё. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини “Қатортол” МФЙ ҳудудида бошкариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Х.Ш. бошқарувидаги “ТТЗ” русумли тракторнинг прицепига урилиши оқибатида, Nexia автомашинасида бўлган йўловчи И.Ш. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, Nexia русумли автомашинаси хайдовчиси Қ.Ё. ва йўловчилар М.М. ҳамда У.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 260
Рейтинг: 2.9
t
×