Фарғонада назоратчи аёлни сўккан эркак 10 суткага қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ичимлик сувидан қарзи бор истеъмолчи "Ўзсувтаъминот" ходимасини ҳақоратлагани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 январь куни "Фарғона сув таъминот" МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) “Чўлпон” МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлигини ундириш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г. уни жамоат жойида ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суд фуқаро А.Г.га нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона назоратчи аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг